...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Холиқованинг қачон ишга қайтиши маълум бўлди


12:59, 01.03.2017 Театр
 5 930

Муқаддас Холиқова юрак хуружини бошидан ўтказгани сабаб Ўзбек миллий академик драма театрида “Кўнгил” спектакли қўйилмаётган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова иккинчи бор юрак хуружини бошидан ўтказгани, жарроҳлик амалиёти йўли билан даволангани ва маълум муддат танаффус қилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбек миллий академик драма театрида бир неча йиллардан буён намойиш этилиб келинаётган “Кўнгил” спектаклида Муқаддас Холиқова бош ролни ижро этган. Мазкур спектакль мана неча йилларким саҳнадан тушмай келаяпти. Ҳар гал шу спектакль намойиш этилганда, зал томошабин билан лиқ тўлади.
 
Холиқованинг бетоблиги сабаб “Кўнгил” қўйилмаётган эди. Бугун, 1 март куни Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова таҳририятимиз билан боғланиб, қачон ишга қайтишини, “Кўнгил” спектакли яна қачон саҳналарга чиқишини маълум қилди.
 
Муқаддас Холиқовага кўра, танаффусдан сўнг актриса 21 март куни яна фаолиятини бошлайди. Наврўз байрами муносабати билан томошабинларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбек миллий академик драма театрида “Кўнгил” спектакли намойиш этилади.
 
Актрисанинг саломатлиги анча яхши. У суҳбат давомида бетоб бўлиб қолганида қайғурган, унга саломатлик тилаган дўстлари, ҳамкасблари ва мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Теглар:Муқадас Холиқова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!