“GM Uzbekistan” АЖ айни кунларда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Matiz русумли автоуловнинг турли кўринишдаги модель суратларига компаниянинг алоқаси йўқ эканини билдирди.
“GM Uzbekistan” АЖ Matiz русумли автоуловнинг турли кўринишдаги моделлари сурати ҳақиқий эмаслигини билдирди. Бу ҳақда “GM Uzbekistan” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Компания маҳсулотлари ҳақида энг сўнгги янгиликлар, хабар ва суратларни фақат “GM Uzbekistan” АЖнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасидан, “www.gmuzbekistan.uz” ва “www.uzavtosanoat.uz” веб-манзилидаги расмий сайтидан олиш мумкинлигини билдирди.
Шунингдек, хабарда ҳар қандай тасдиқланмаган маълумот ва суратларнинг тарқалишига “GM Uzbekistan”нинг алоқаси йўқ эканлиги айтилади.