Муқаддас Холиқова “Qalampir.uz” сайтидан эканимизни эшитгач, самимий руҳда суҳбатни давом эттирди. Сайтимизга бўлган муносабати билан қизиққанимизда ўз фикрини жон деб билдирди.
Муқаддас Холиқова, Ўзбекистон халқ артисти:
— “Qalampir.uz” сайтининг ўз номи билан аччиқлиги бор. Рамзий маънода айтганда, агар овқатга ҳам қалампир солинса, иштаҳани очади. Сайт ҳам мухлисларни бироз аччиқлиги билан ўзига тортди.
Мени “Қалапмирмунчоқ” кўрсатувига таклиф қилишганида, турли хавотирларда борган эдим. Лекин юқорида айтганимдек, қалампирнинг иштаҳа очувчи хусусияти интервьюда айтиш мушкул бўлган нарсаларни ҳам айтиш имкониятини берди. Бундан ташқари, журналист Қамариддин Шайховнинг одам ичидаги гапни чиқариб олиш маҳорати етарли даражада экани қўл келди.
Фурсатдан фойдаланиб, сайтнинг бир ёши билан табриклайман. Келгуси ишларида ривож ва муваффақиятлар тилайман.