...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мундиални мағлубият билан бошлаган Колумбия “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хизматидан фойдаланмоқда


17:55, 21.06.2018 Спорт
 3 766

Федерация аъзолари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Boeing-767 самолётида Барселонадан Қозонга келган.

Колумбия терма жамоаси Россиядаги ЖЧ давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хизматидан фойдаланмоқда.
 
Маълум бўлишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Россия ичида Саранск-Қозон-Самара йўналишида Колумбия терма жамоаси футболчилари, жамоа маъмурияти ва мухлисларни ташийди.


 
Шунингдек, Федерация аъзолари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Boeing-767 самолётида Барселонадан Қозонга келган. Кейин А-320 самолётида Қозон-Саракск-Қозон йўналишида парвоз қилган.


 
Эслатиб ўтамиз, фаворитлардан бири саналган Колумбия ЖЧнинг 1-турида Японияга ютқазган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Колумбия “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!