Нохуш воқеа Қирғизистоннинг Ош шаҳрида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, аёл 2017 йил апрелда туғилган фарзандини ўлдиришга ҳаракат қилаётган вақтда боғча ишчилари кириб қолган. Улар болани қутқариб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган.
“19 июнь куни аёл 48 соатга ҳибсга олинган ва ҳаётига қасд қилиш моддаси бўйича айблов эълон қилинган”, дейилади хабарда.
Айни вақтда боланинг аҳволи яхши, у болалар уйида шифокорлар ва ходимлар назоратида.