...
МЕНЮ
ONLINE TV

МДҲ давлатлари аҳолисининг қашшоқлик даражаси эълон қилинди


17:31, 21.06.2018 Олам
 4 659

Маълумотларга кўра, Тожикистон аҳолиси энг қашшоқ мамлакат сифатида қайд этилган.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Давлатлараро статистика қўмитаси “МДҲ минтақасидаги Барқарор ривожланиш мақсадлари мониторинг кўрсаткичлари”ни эълон қилди.
 
Унда МДҲ давлатлари орасида қайси мамлакатда қанча аҳоли қашшоқлик чегарасида яшаши кўрсатилган.
 
Берилган маълумотларга кўра, Тожикистон аҳолиси энг қашшоқ мамлакат сифатида қайд этилган. 2016 йилда мамлакатнинг 30,3 фоиз аҳолиси миллий қашшоқлик чегарасида кун кечирган. Бу 2015 йилга нисбатан 1,3 фоиз кам дегани.
 
Арманистонда 2016 йилда 29,4 фоиз аҳоли миллий қашшоқлик даражасида бўлган. Қирғизистонда бу кўрсаткич 25,4 фоизга тенг бўлган.
 
Таъкидлаш жоизки, Қирғизистон 2015 йилда Тожикистондан ҳам қуйида бўлган. Аммо бир йил давомида мамлакат қашшоқликка қарши самарали курашгани ўз натижасини берган. Қирғизистонда қашшоқлар 6,7 фоизга камайган.
 
Қашшоқликнинг нисбатан паст даражаси Қозоғистон (2,6 фоиз), Украина (3,8 фоиз), Беларусь (5,7 фоиз) ва Озарбайжонда (5,9 фоиз) қайд этилган.
 
Россияда 2016 йилда қашшоқлар аҳолининг 13,3 фоизини ташкил этган.
 
Аҳамиятлиси шундаки, Молдова, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар берилмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги қашшоқлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!