...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мўғулистон халқи ўзларига янги президент сайладилар


18:24, 08.07.2017 Олам
 2 546

Маълумотларга кўра, Баттулга 50,6% овоз тўплаган. Сайловчиларнинг иштироки эса 60,9 фоизни ташкил этган.

Мўғулистонда президентликка сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унга кўра, Демократик партия номзоди Халтмаагийн Баттулга ғолиб бўлди.
 
Маълумотларга кўра, Баттулга 50,6% овоз тўплаган. Сайловчиларнинг иштироки эса 60,9 фоизни ташкил этган.
 
Иккинчи ўринни Мўғул халқ партияси номзоди Миеэгомбин Энхболд эгаллаган. У 41,2% иштирокчиларнинг овозини жамлаган.
 
Сўнгги натижалар қолган овозлар ҳисоблангандан сўнг эълон қилинади.
 
100 мингга яқин бюллетенлар бўш қолган.
 
“Мўғулистон ғалаба қозонди. Мен мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликларни ҳал қилиш учун ишга секинлик билан киришаман”, дейди Баттулга.
 
Мўғулистонда президентликка сайловнинг иккинчи босқичи 7 июль куни ўтказилди. Биринчи тур эса 26 июнда бўлиб ўтган эди. Унга кўра, Халтмаагийн Баттулга 38,1%, Миеэгомбин Энхболд эса 30,3% овоз тўплаганди.
 
Маълумот ўрнида, Мўғулистонда Президент 4 йилда бир маротаба кўпи билан икки муддатга сайланади. Номзод ғолиб бўлиши учун 50 фоиздан ортиқ овоз тўплаши керак. Агар номзодларнинг ҳеч бири керакли овозни жамлай олмаса, иккинчи босқич ўтказилади. 
Сумбула

Теглар:Мўғулистон сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!