Тайра мухлисларига бу йилги февраль ойи унинг ҳаётида “энг ширин февраль” бўлганини билдирган.
Куни кеча Тайра Instagram'даги шахсий саҳифасига ўғли Йорк кўтариб ўтирган суратини жойлаштирди.
Уни жуда кўплаб машҳур инсонлар ва мухлислари оналик бахти билан табриклаб, ўзларининг илиқ сўзларини Тайранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёзиб қолдиришмоқда.
Айтиш лозимки, у бу йил 42 ёшга қадам қўйди ва биринчи бор фарзанд кўрди. Швециялик сураткаш Эрик Асла ва Тайра Бэнкснинг ўғлини суррогат она дунёга келтирган. Айтиш лозимки, Тайра узоқ йиллар давомида ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилган, афсуски, бу бахт унга насиб этмади. Шу сабабли ҳам севган инсони билан келишган ҳолда улар фарзанд кўриш учун суррогат она топиш маъқул кўришди. Натижада уларнинг ўғли Йорк дунёга келди.
Эслатиб ўтамиз, барчаси сир тутилганига қарамай Тайра ва Эрикнинг ўғилли бўлгани ҳақидаги хабар интернет нашрларида 28 январь куни ошкор бўлганди.