...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий кореялик офицер рус ҳарбийларининг жаргонлари луғатини яратди


15:43, 16.02.2016 Олам
 2 708

Бу луғат рус тилини ўрганаётганлар, ҳарбий соҳада иш юритувчи раҳбарлар ва мутахассислар учун ёрдамчи бўлади.

Жанубий кореялик офицер рус ҳарбийларининг жаргонлари луғатини яратди. Ушбу жаргон луғати Корея Республикасида чоп этилган. Уни яратишдан асосий мақсад Россия билан ҳарий алоқаларни мустаҳкамлашдир. Бу ҳақда Корея мудофаа вазирлиги маълумотлари асосида “Рёнхап” агентлиги хабар беради, дейилади “Tass.ru” нашрида.

Китоб муаллифи Корея Республикаси офицери Чон Жэхо 3,5 минг рус тилидаги ҳарбийлар ўртасида ишлатиладиган жаргонларни корейс тилига ўгирган. Ушбу луғатни яратишда унга таржимонлар ва Сеулдаги Хангук чет тиллари университети профессорлари кўмаклашишди.

Айтиш керакки, китобдаги ҳарбий жаргон сўзлар 10 йилдан ортиқ бўлган вақт ичида йиғилган. 2000 йилнинг бошида Россиядаги университетларнинг бирида докторлик даражасини олиш вақтида Чон Жо айнан мана шундай ҳарбий жаргон сўзларига эҳтиёж сезади.

“Бу луғат рус тилини ўрганаётганлар, ҳарбий соҳада иш юритувчи раҳбарлар ва мутахассислар учун ёрдамчи бўлади, деган умиддаман”, – дейди Чон.

Луғат савдосидан тушган барча маблағлар Корея ва Россия ўртасидаги ўзаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашга сарфланади.
Умида Якубова

Теглар:Жанубий Корея Жаргон Луғат Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!