Президентга кўрсатиладиган қурилиш ва лойиҳалар рўйхати шакллантирилмоқда, ташрифлар манзили ҳам шунга кўра маълум бўлади.
Айни дамда давлат раҳбарининг ташрифига туманларда тайёргарлик ишлари кўрилмоқда. Ҳозирча Мирзиёевнинг 8 та туманга ташриф буюриши айтилмоқда. Олмазор, Сергели, Юнусобод туманлари шулар жумласидандир.
“Айни вақтда Президентга кўрсатиладиган қурилиш ва лойиҳалар рўйхати шакллантирилмоқда, ташрифлар манзили ҳам шунга кўра маълум бўлади”, дейди QALAMPIR.UZ манбаси.
21 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари ҳудудлар бўйлаб сўнгги ташрифини 13-14 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига амалга оширган эди.