Эрдўған ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған ва куёви Берат Олбайроқни ҳам ўзи билан Ўзбекистонга олиб келганди.
Кеча, 30 апрель куни давлат раҳбарлари Кўксаройда учрашувлар ўтказаётган маҳал, уларнинг аёллари Тошкентнинг бир қатор масканларини кўздан кечирдилар. Жумладан, ҳунармандчилик буюмлари, миллий матолар намуналари ва дизайнерлар томонидан яратилган миллий либослар намойиши билан танишдилар.
Туркиялик фотографлар эълон қилган суратларда биринчи хонимларларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳам ҳамроҳлик қилган.
Дарвоқе, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған нафақат турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған, балки ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған ва куёви Берат Олбайроқни ҳам ўзи билан Ўзбекистонга олиб келганди.
Бугун, 1 май куни Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи ўз ниҳоясига етади.