19 та фан бўйича синф хоналарини баннер ва стендлар билан жиҳозлаш бўйича намунавий талаблар белгилаб берилган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2017 йил 1 мартдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳовлисини, бино йўлаклари ҳамда синф хоналарини баннер ва стендлар билан жиҳозлашнинг намунавий талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 67-сонли буйруғи қабул қилинди, дейилади Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.
Унда мактаб ҳовлиси, йўлаклари, маънавият ва маърифат хонаси, 19 та фан бўйича синф хоналарини баннер ва стендлар билан жиҳозлаш бўйича намунавий талаблар белгилаб берилган. Вазирлик ходимлари ва соҳа мутахассислари томонидан намунавий баннер ва стендларнинг электрон кўринишдаги тайёр шакли ишлаб чиқилиб, барча таълим муассасаларига қўшимча ишлаш учун қулай кўринишда (Corel DRAW) етказилган.
Шунингдек, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабига муассаса ҳовлиси, бино йўлаклари ва синф хоналарини жиҳозлаш ҳамда ободонлаштиришнинг намунавий талаблари бўйича тавсиялар етказилган.