...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ноқулай меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ тўланади


09:58, 12.04.2017 Жамият
 3 722

Ижтимоий ҳимояталаб оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатиш учун 46 миллиард 150 миллион сўм йўналтирилди.

Ўзбекистонда ноқулай меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ тўлаш, иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ходимларни тиббий кўрикдан бепул ўтказиш, туризм ва соғломлаштиришни ташкил этиш, ходимлар гимнастикасини татбиқ этиш каби масалалар жорий йилда ҳал этилади.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан “Жамоа шартномалари ва келишувлари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда улар турмуш даражасини оширишнинг асосий омилларидан бири” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида хабар қилинди.
 
“2017-2019 йиллар учун тузилган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бош келишув асосида мамлакатимизда 95 тармоқ, 14 ҳудудий келишув, бевосита корхона, ташкилотларда 158 мингдан ортиқ жамоа шартномалари амал қилмоқда”, дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоялаш бўлими мудири Маҳмуд Исаев.
 
2016 йилда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 4 минг 865 ёш оилага маиший техника харид қилиш ҳамда уй-жой қуриш учун фоизсиз cсудалар ажратилди. Ижтимоий ҳимояталаб оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатиш учун касаба уюшмалари ва иш берувчилар ҳисобидан қарийб 46 миллиард 150 миллион сўм йўналтирилди.
 
Матбуот анжуманида жорий йилда тузилаётган жамоа шартномалари ва келишувларида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, энг кам меҳнат ҳақи стандартларига риоя этилиши юзасидан қўшимча чоралар кўриш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. 
Сумбула

Теглар:Касаба уюшмалари федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар