...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев яна Бухоро ва Навоийга боради


16:46, 18.04.2018 Жамият
 6 131

Президент ушбу вилоятларга ташриф буюрганига кўп вақт ўтмади.

Эртага, 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро ва Навоий вилоятига ташрифи бошланади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
 
Ташриф тўғрисида Матбуот котиби қуйидагиларни билдириб ўтган:
 
“Давлатимиз раҳбари Бухорода “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси билан Россиянинг “Лукойл” компанияси ҳамкорлигида қурилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этади. 

“Навоийазот” акциядорлик жамияти томонидан жаҳон бозорида харидоргир кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган учта завод барпо этилмоқда. Президент Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу заводлар қурилишининг бориши билан танишади”.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилда Навоий ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрганини хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Бухоро Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар