...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аралашма! Британия БМТга 24 соат муҳлат берди


16:42, 18.04.2018 Олам
 9 674

Дума шаҳрида ҳозирда турли экспертлар текширув ишларини олиб бормоқда.

Буюк Британия БМТ котибиятидан 24 соат ичида Суриянинг Дума шаҳридаги кимёвий ҳужум текширувлари юзасидан изоҳ беришини талаб қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Британиянинг БМТдаги доимий вакили Карен Пирс Ташкилот Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига 24 соат ичида ахборот беришини сўраган.
 
“Фикримача, бу ерда иккита ташкилот ҳам:  Далилларни аниқлаш миссияси ва Хавфсизлик масалалари бўйича департаменти маълумот бериши керак. Дума шаҳридан кимёвий қурол топилгани ёки топилмагани ҳақида Кенгашга ахборот берилиши лозим”, деди дипломат БМТ котибиятига қарата.
 
Аввалроқ, хорижий ОАВ Думада кимёвий ҳужум изларини топа олмагани ҳақида хабар қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Буюк Британия БМТ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!