Академия Тошкент ислом университети негизида ташкил қилинган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилганини хабар берган эдик.
Янги ташкил қилинган академияга Тошкент ислом академияси раҳбари Неъматулло Иброҳимов ректор этиб тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, Неъматулла Иброҳимов 1945 йилда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида таваллуд топган.
У филология фанлари доктори, профессор, шунингдек, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги ҳисобланади.
Неъматулла Иброҳимов шарқшунос, манбашунос олим, жамоат арбоби сифатида бир нечта илмий асарлар муаллифидир.
Таъкидлаш керакки, Президент фармонида Ўзбекистон халқаро ислом академияси республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга ошириши белгиланган.

Икром Раҳмон