Улар Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикасининг санъат музейи коллекциясидан ўрин олган рус санъатига оид экспозиция билан танишадилар.
Муҳокамалар чоғида иқтисодий ҳамкорлик масаласида шартномалар имзолашдан ташқари, маданий дастурда ҳам иштирок этиш режалаштирилган. Президентлар Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейига ташриф уюштиришлари белгиланган. Бу ерда улар Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикасининг санъат музейи коллекциясидан ўрин олган рус санъатига оид экспозиция билан танишадилар. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Экспозициядан 234 та буюм жой олган. Улар орасида рассомлик ва графика, декоратив-амалий санъат асарлари, шунингдек, археологик артефактлар бор.
Мазкур кўргазма Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўрнатилган дипломатик муносабатларнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда. Кўргазма очилишида Ўзбекистон ва Россиянинг Маданият вазирлари ҳам иштирок этадилар.