Россия Федерацияси Тергов Қўмитаси портлаш оқибатида ҳалок бўлган қурбонлар шахси рўйхатини эълон қилди.
Россия Федерацияси Тергов Қўмитаси портлаш оқибатида ҳалок бўлган қурбонлар шахси рўйхатини эълон қилди. Унда 10 кишининг исм-фамилияси ва туғилган вақти кўрсатилган.
Уларнинг орасида 1996 йилда туғилган Алиева Динара Самандаровна бизни бефарқ қолдирмади. Бироқ ҳали қурбонларнинг фуқаролиги тасдиқлангани йўқ.
Кейинроқ вафот этган 4 кишининг шахсини аниқлаш борасида генетик экспертиза ишлари ўтказилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, шифохонада 49 нафар жароҳатланган бор.
Аввалроқ Тергов қўмитаси портлашни амалга оширган дея гумон қилинувчининг шахсини тасдиқлаган эди. Бу 1995 йил 1 апрелда таваллуд топган қирғизистонлик Акбаржон Жалилов.