Ўзбекистон ва Туркия халқи бу галги музокаралардан ҳам катта натижалар кутмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюрганини хабар қилган эдик.
Бугун, 30 апрель куни Тошкентдаги “Кўксарой”да Туркия Президенти иштирокида юқори даражадаги тантанали қабул маросими бўлиб ўтди.
Шундан кейин, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, учрашувда асосан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ўтган йилги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, барча соҳалардаги алоқаларга кенг йўл очган эди.

Темур Назаров