23 апрелга ўтар кечаси ушбу маскан гуллар билан безатилди, ўриндиқлар бўялди, йўллар таъмирланди, йўл чизиқларга ранг берилди.
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни бир қатор арбоблар кутиб олди.
Кеча, 22 апрель куни Тошкент шаҳрида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифига сўнгги тайёргарлик ишлари якунига етказилди.
2017 йилда буюк Тошкент шаҳрига буюк туркман шоири Маҳтумқули Фароғий барельефи ўрнатилиб, Тошкент Тараққиёт кўчасининг шу қисмига шоир номи берилган эди.
23 апрелга ўтар кечаси ушбу маскан гуллар билан безатилди, ўриндиқлар бўялди, йўллар таъмирланди, йўл чизиқларга ранг берилди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов бугун ушбу кўчага ташриф буюриб, Маҳтумқули Фароғий барельефи пойига гул қўйиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкентда барпо этилган Ашхобод сайилгоҳини кўздан кечирган эди. Бугун давлат раҳбарлари ушбу сайилгоҳни очиб беришлари кўзда тутилган.
Ташриф дастури доирасида Гурбангули Бердимуҳамедов эртага, 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Шунингдек, Урганч туманидаги “Улли ҳовли” ёдгорлиги, Хивадаги “Ичан қалъа” мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.