...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Россияда Telegram сабаб намойишлар бўлиб ўтди


11:56, 23.04.2018 Технология
 3 996

Акция мессенжернинг чақириғига кўра амалга ошгани айтилмоқда.

Аввалроқ, Таганск суди томонидан Telegram мессенжерини Россияда тўхтатиб қўйиш бўйича қарор чиқарилганини хабар берган эдик.
 
Кеча, 22 апрель куни Россияда Telegram фойдаланувчилари мессенжердан маҳаллий вақт билан соат 19:00да сўз эркинлигини талаб қилиш мақсадида деразалардан қоғоз самолётчаларни учириш ҳақида хабар олдилар.






 
Шунингдек, мессенжер асосчиси Павел Дуров ушбу акция тугугач, одамлардан кўчаларга чиқишни ва “кичик шанбалик” ташкиллаштиришни сўраган.
 
Жумладан Дуров Telegram фойдаланувчиларига қуйидагича мрожаат йўллаган:
 
“Биз етти кун давомида Россия тарихида кузатилмаган интернет цензурасига гувоҳ бўлдик. Интернет эркинлигини қўллаб-қувватлайдиганларнинг барчасини бугун, маҳаллий вақт билан соат 19:00да ўз деразаларидан қоғоз самолётчаларни учиришга чақирамиз. Ушбу акциядан сўнг барчангиз “кичик шанбалик” ташкил қилиб, уларни йиғиштириб олишингизни сўраймиз”.
 
Таъкидлаш керакки ушбу тинч норозилик акцияси Россиянинг турли ҳудудларида бўлиб ўтди.













Икром Раҳмон

Теглар:Telegram Мессенжер Павел Дуров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!