...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Урганчда ўзбек-туркман дўстлик уйини очиб берди


14:44, 24.04.2018 Жамият
 2 756

Давлат раҳбарлари шунингдек, Махтумқули Фироғий бюстини очишди ва унинг пойига гуллар қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида ўзбек-туркман дўстлик уйи бунёд этилди.
 
Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида туркман миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилади. Уларнинг ўз она тилида таълим олиши, урф-одатлари ва анъаналарини ривожлантириш учун барча шароит яратилган.  
 
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифи давомида ушбу маънавият масканининг очилиш маросими бўлди.




 
Давлат раҳбарлари дастлаб бу ерда ўрнатилган Махтумқули Фироғий бюстини очишди ва унинг пойига гуллар қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўзбек-туркман дўстлик уйида яратилган шароитлар билан танишди. Ушбу мажмуа қадимий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида бунёд этилган.
 
Ўзбек ва туркман халқларининг кўп асрлик алоқаларини акс эттирувчи музей, икки мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона ташкил қилинган. Тадбирлар ўтказиш учун катта зал, турли фан ва санъат тўгараклари учун хоналар барпо этилган.




 
Ўзбек-туркман дўстлик уйи, туркман миллатига мансуб юртдошларимиз учун яратилган имкониятлар туркманистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Урганч 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар