...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев тут баргидан чой ишлаб чиқариш лойиҳасини қўллаб-қувватлади


17:00, 16.02.2018 Жамият
 3 797

Президент Мирзиёев бу лойиҳани маъқуллаб, бундай чой аҳоли саломатлиги учун фойдалилиги, импорт ўрнини босиши билан алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида тут баргидан фойдали чой ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилди.
 
Мутахассисларнинг фикрича, тут баргида кофеин ва танин моддаси одатдаги чойдан 200 баробар кам. Витамин ва минераллар эса, аксинча, кўпроқ.
 
Президент Мирзиёев бу лойиҳани маъқуллаб, бундай чой аҳоли саломатлиги учун фойдалилиги, импорт ўрнини босиши билан алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
 
Бухорода ўрмон хўжалиги йўналишида ҳам катта имкониятлар мавжуд. Ўзбекистонда ўсадиган шифобахш неъматлар кўплаб соҳаларда кенг қўлланилади. Хусусан, цистанхе ва исириқ ўсимлигига хорижий фармацевтика корхоналарида талаб юқори. Биргина цистанхенинг доривор хусусияти женшень ўсимлигига қараганда беш баробар юқорилигига эътибор қаратилди.
 
Шавкат Мирзиёев бундай табиий имкониятларни тўла ишга солиш орқали янги иш ўринлари яратиш, экспортни кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Бухоро Тут барги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар