...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев сув спорти саройида


15:14, 13.04.2018 Жамият
 2 345

Президент спорт мажмуалари болалар учун қулай ва хавфсиз бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига амалий ташрифи давомида Гулистон шаҳридаги ободонлаштириш ва қурилиш ишлари билан танишгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги сув спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабида қурилган ёпиқ сузиш ҳавзасини бориб кўрди.


 
Президент спорт мажмуалари болалар учун қулай ва хавфсиз бўлиши зарурлигини таъкидлади.
 
Шу жиҳатдан давлат раҳбари мажмуадаги шарт-шароитларни яхшилаш, вентиляция, сув тозалаш ва иситиш тизимларини қайта кўриб чиқиш, бундай лойиҳаларни жаҳон тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар берди.
 
Маълумот ўрнида, бу маскан сузиш ва сувга сакраш машқлари учун мўлжалланган. Ҳавзада болалар учун ташкил этилган 15 ўқув машғулот гуруҳига 170 дан ортиқ ўғил-қиз жалб қилинган.



Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сирдарё Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар