Икки мамлкат ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Аввалроқ, Хитойнинг амалдаги Раиси Си Цзиньпин мамлакат парламенти вакиллари томонидан ушбу лавозимга қайта сайлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни мамлакат Раислигига қайта сайлангани муносабати билан табриклаб мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Мирзиёевнинг қутловида ХХР Раисининг қайта сайлангани ҳамда Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 13-чақириқ биринчи сессиясида қабул қилинган тарихий қарорлар Хитойни ҳар томонлама ривожлантириш, халқаро сиёсий ва иқтисодий майдонда унинг нуфузли ва тараққий этган давлат сифатидаги ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, глобал миқёсда, шу жумладан Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирилган.
Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, аввало ХХР Раисининг шахсий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли энг юксак – стратегик шериклик даражасига чиққани, амалда ҳар томонлама ўйланган ва ўзаро манфаатли хусусият касб этгани мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида саноат, энергетика, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги, банк-молия ва кўплаб бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани маълум қилинди.
“Икки давлат халқларини ҳар томонлама яқинлаштириш ва ўзаро англашувни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган минтақалараро ва маданий-гуманитар алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиб бораётгани таҳсинга сазовор”, дейилган Президент Шавкат Мирзиёевнинг қутловида.

Икром Раҳмон