...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Путин билан катта лойиҳалар ҳақида гаплашди


17:23, 09.06.2018 Жамият
 3 826

Давлат раҳбари айни вақтда ШҲТ саммитида қатнашиш учун Хитойда бўлиб турибди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Циндаода Россия Президенти Владимир Путин билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Мирзиёев учрашувда Ўзбекистоннинг Россия билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзгармас йўналиши эканини таъкидлаган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ядро энергетикасини Россия билан ҳамкорликнинг стратегик йўналиши деб ҳисоблашини ҳам айтиб ўтган.

“Йил якунига қадар бизда жуда катта лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда. Тинч атомда – атом электростанциясининг қурилиши”, дейди Мирзиёев Путин билан учрашув чоғида.

Давлат раҳбари Россия атом корпорацияси бошлиғи Алексей Лихачёв билан бир неча бор учрашиб, барча масаларни аниқлаштириб олганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йил 30 май куни “Росатом” корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёвни қабул қилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар