Қутловда Бош вазирнинг икки давлат ўртасидаги ўзаро кўп қиррали ҳамкорликни дўстлик асосида кенгайтиришдаги шахсий иштироки алоҳида қайд этилган.
Сайлов натижаларига кўра, Хитой Халқ Кенгаши Бош вазирлигига Ли Кэцян номзоди иккинчи муддатга қайта тасдиқланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 18 март куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни ушбу лавомизга қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
Президентнинг қутловида ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик асосида кенгайтириш ва чуқурлаштиришдаги шахсий иштироки алоҳида қайд этилган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, аввало ХХР Раисининг шахсий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли энг юксак – стратегик шериклик даражасига чиққани, амалда ҳар томонлама ўйланган ва ўзаро манфаатли хусусият касб этгани мамнуният билан қайд этилди.