...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Назарбоев билан телефонда нималарни гаплашди?


11:44, 19.11.2018 Жамият
 2 930

Барча даражаларда ва барча соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ўзбек-қозоқ мулоқоти соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидланди.

Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.  
 
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари чуқур мамнуният билан кузатилаётган динамик тараққиёт ва икки қардош давлатлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамланаётганини қайд этдилар.
 
Барча даражаларда ва барча соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ўзбек-қозоқ мулоқоти соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидланди.
 
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, иқтисодиётнинг турли соҳаларида, шу жумладан ҳудудлар ва ишбилармон доиралар ўртасида ҳамкорлик ўсиб бормоқда. Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Чимкент шаҳрида Қозоғистон – Ўзбекистон I минтақалараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ўтди, унда чегара ҳудудлари маъмуриятлари раҳбарлари ва икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирок этди.


 
Қозоғистонда Ўзбекистон Республикаси йили доирасида кенг кўламли бизнес, маданий ва гуманитар алмашинув лойилари ташкилланди. Йил бошидан буён 50 дан ортиқ қўшма тадбирлар ўтказилди.
 
Давлатлар раҳбарлари телефон орқали сўзлашувлар давомида юқори даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида амалий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, келгуси тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
 
Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан, 2019 йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилди.
 
Учрашув якунида икки давлат раҳбарлари кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қардош халқлари манфаати учун икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини бутун минтақанинг барқарорлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш йўлидан давом этилишини тасдиқладилар. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар