...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев кейинги ҳафта Тожикистонга боради


15:57, 26.02.2018 Жамият
 3 559

Мазкур ташриф учун икки мамлакат Бош вазирлари Фарғона шаҳрида музокаралар ўтказган эдилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг баҳор ойларидан бирида Тожикистон Республикасига сафар қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боради.
 
Мазкур ташрифга тайёргарлик кўриш ва уни ташкиллаштириш борасида Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари Абдулла Арипов ва Қоҳир Расулзода Фарғона шаҳрида тайёргарлик учрашуви ўтказган эдилар.
 
Ташриф чоғида Ўзбекистон Президентига Тожикистон Миллий университетининг фан доктори фахрий унвони берилиши кутилмоқда.
 
Учрашувга қадар икки мамлакат ўртасида бир қатор муҳим масалалар юзасидан келишувлар бўлиб ўтди.
 
Хусусан, саккиз йилдан сўнг Ўзбекистон-Тожикистон чегара пости қайта очилди, Тошкентда Тожикистон элчихонаси учун 1 гектар ер ажратиладиган бўлди ва Тошкентда Тожикистон савдо уйи ўз ишини бошлади.
 
Бўлажак учрашув давомида турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиб, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Тожикистон Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар