Гулистон шаҳрида Президентнинг ижодкорлар билан мулоқоти бўлиб ўтди.
Бугун, 13 апрель куни Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Алишер Навоий номидаги Билимдонлар марказида бир гуруҳ ижодкорлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган имкониятлар, одамлар турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар моҳияти ҳақида сўз борди.
Ижодкорлар Президентнинг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори уларга катта мамнуният, ишонч ва руҳ бағишлаганини таъкидлашди.