Муҳокама давомида тушган таклифлар, фикрлардан келиб чиқиб лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жисмоний шахсларга яккат тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензия юзасидан тушунтириш берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси шу 26 февралидан 13 мартига қадар Интерактив давлат хизматлари ягона порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтган. Муҳокамага қўйилган лойиҳанинг 6-иловасида сиғими 4 йўловчи ўринга мўлжалланган енгил автомобилларга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган эди.
Муҳокама давомида тушган таклифлар, фикрлардан келиб чиқиб лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилган. Бу жараёнда жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласи яна бир бора қўшимча ўрганиб чиқиш учун Фармон лойиҳасидан ажратиб олинган.
Фаолиятни лицензиялаш соҳасидаги шу ва бошқа ўрганиш талаб қилинадиган бошқа масалаларни қўшимча ўрганишни таъминлаш мақсадида Фармоннинг 7-бандида тегишли давлат органларига лицензиялаш ва рухсат бериш тартибларини такомиллаштиришда давом этиш ҳақида топшириқ берилди.
Яъни, бу йўналишда ишлар давом этмоқда.