...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев эртага Қирғизистонга кетади


12:18, 01.09.2018 Жамият
 2 488

Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгашига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо давлатлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг таклифига биноан эртага, 3 сентябрь куни ташриф билан Қирғизистонда бўлади. Аввал хабар берганимиздек, давлат раҳбари Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг саммитида иштирок этади.
 
ТДҲКнинг олтинчи саммитида иштирок этиш учун айни дамда давлат раҳбарлари ва делегациялар Қирғизистонга ташриф буюрмоқда. Бугун, 1 сентябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қирғизистонга келади.
 
Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгашига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо давлатлар ҳисобланади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Туркийзабон давлатлар Қирғизистон Чўлпон ота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар