...
МЕНЮ
ONLINE TV

Александр Захарченко кафедаги портлашда ҳалок бўлди


12:02, 01.09.2018 Олам
 4 272

Портлашда икки киши ҳалок бўлган ва 11 киши жабрланган.

Кеча, 31 август куни Донецкдаги “Сепар” кафесида портлаш юз берди. Портлашда икки киши ҳалок бўлди. Улардан бири Донецк халқ республикаси (ДХР) раҳбари Александр Захарченко.
 
ДХР раҳбари Захарченконинг ўлимини унинг маъмурияти ҳам тасдиқлаган. Ҳодисада ҳалок бўлган иккинчи одам унинг тан соқчиси бўлган.
 
42 ёшли Захарченко резиденциясидан унча узоқ бўлмаган “Сепар” кафесида юз берган портлашда жуда оғир жароҳатланиб вафот этган.
 
Маълумот учун, Александр Захарченко 2014 йил августдан бери ДХР Вазирлар кенгашига раҳбарлик қилиб келаётганди. Ўша йил ноябрь ойида сайловларда ғолиб чиқиб, халқ республикаси раҳбари бўлган. У Украина ҳукумати томонидан террорчи сифатида қидирувга берилган, шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқининг санкциялари рўйхатига киритилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Донецк Портлаш Александр Захарченко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 507

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!