...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев бандлигига қарамасдан Афғонистон Президентига мактуб йўллади


16:24, 23.04.2018 Жамият
 2 649

Содир бўлган икки портлаш натижасида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва жароҳатланди.

Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Қобул шаҳри ва Боғлон вилоятидаги Пол-е Хамри шаҳарларида йирик теракт амалга оширилганини хабар қилган эдик.
 
Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев содир этилган терактлар муносабати билан  Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ўзбекистон Президенти мактубда Қобул ва Пол-е Хамри шаҳарларида террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган.
 
Маълумот ўрнида, Афғонистондаги терактлар натижасида 57 киши ҳалок бўлди, 119 нафари жароҳатланди.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан яккама-якка учрашув ўтказди.
 
Туркманистон Президенти эртага, 24 апрель куни Ўзбекистондаги ташрифини давом эттиради.
 
Расмий учрашув билан бандлигига қарамасдан Мирзиёев афғон халқи ғам-андуҳига ҳамдардлигини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон ҳамдардлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар