
Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан илк бор ўтган йили бўлиб ўтган араб-мусулмон давлатлари саммити доирасида учрашган.
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи давомида икки давлат ўртасида 4 миллиард долларлик келишувлар тузиш кўзда тутилмоқда.
15 май куни 4 миллиард долларга тенг келишувларни имзолаш режалаштирилган, дейди ўзбек-америка савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжатлар савдо ва инвестиция соҳаларида имзоланади.
Савдо палатаси раиси икки давлат ўртасидаги нефть-газ ва рангли металлургия соҳасидаги ҳамкорлик истиқболли эканини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан илк бор ўтган йили бўлиб ўтган араб-мусулмон давлатлари саммити доирасида учрашган.