Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Бурундини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқди.
Шу йилнинг 10 май куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди. Ушбу турнирда тарихда биринчи марта Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Асосан 14-17 ёшли футболчилар орасида ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳдан чиққанди.
Чорак финалда вакилларимиз Непални 2:1 ҳисобида таслим этиб ярим финалга чиқишганди. Бугун эса ярим финал ўйинида Бурундини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олдилар.
Маълумот учун, Ўзбекистон 16 май куни финалда Покистон билан ўйнайди.

Акмалхон Эшонхонов