...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев “Талко”нинг фаолияти билан танишди


14:19, 27.09.2018 Жамият
 3 496

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг ташрифи чоғида ушбу истиқболли лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Имомали Раҳмон ҳамроҳлигида Турсунзода шаҳридаги “Талко” давлат унитар корхонаси билан танишди. 
 
Ушбу завод 1975 йилда қурилган. 2007 йилда “Тожикистон алюминий компанияси” давлат унитар корхонасига айлантирилган. Бугунги кунда “Талко” тоғ-кон ва кимё-металлургия соҳаларида кўплаб корхоналарни бирлаштирган.


 
Жорий йил июль ойида Ўзбекистоннинг “Крантас групп” масъулияти чекланган жамияти билан Тожикистон алюминий компанияси ҳамкорлигида “Талко-Крантас” махсус техникалар заводи ташкил этилди. Мазкур қўшма корхонада автокранлар, трактор прицеплари, яримтиркамалар ва бошқа махсус техникалар ишлаб чиқарилади.




 
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг ташрифи чоғида ушбу истиқболли лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
 
Ўзбекистон раҳбари Тожикистон алюминий компанияси фаолияти билан танишди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар