...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллиардер Шодиев ва унинг фонди тарихига бир назар


18:42, 11.09.2017 Жамият
 9 227

Асли жиззахлик бўлган Фаттоҳ Шодиевнинг маблағлари 4 миллиард АҚШ доллари атрофида баҳоланади.

Аввалроқ, Халқаро Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шодиев фондининг бош офиси Лихтенштейн князлигида жойлашган бўлиб, Жамғарманинг асосий мақсади — болалар уйларига ёрдам бериш ва тиббий кўмак кўрсатиш бўйича хайрия лойиҳаларини амалга оширишдан иборат.
 
Фонд МГИМО талабаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги авлодни баркамол ўсиб-улғайишида ёрдам бериш мақсадида 1996 йили Шодиев халқаро фонди тузилган.
 
Унинг уч тармоғи бўлиб:
 
  • Биринчидан, Москва давлат халқаро муносабатлар институтини (МГИМО) қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
 
  • Иккинчидан, рус-япон савдо ва илмий-техникавий муносабатларини ривожлантириш;
 
  • Учинчидан, болаларга беғараз ёрдам қилишни мақсад қилган.
 
Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар уйларига гуманитар кўмак ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш лойиҳаларига хайрия ёрдами кўрсатишдан иборат.
 
Фаттоҳ Шодиев Forbes журнали томонидан 2011 йилда Бельгия Қироллигининг биринчи рақамли миллардери сифатида қайд этилган.
 
Фаттоҳ Шодиев 1953 йилнинг 15 апрелида Жиззах вилоятида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Мактабни олтин медаль билан тамомлаган. Отаси Қаюм Шодиев 1963 йилдан бошлаб Сирдарё пахта трестига раҳбар этиб тайинлангач, Фаттоҳ Шодиев илк меҳнат фаолиятини “Сирдарё ҳақиқати” газетасидан бошлаган.
 
У Москва халқаро муносабатлар институтида таълим олган. Шодиев бу ерда Алишер Усмонов, Алижон Ибрагимов билан бирга таҳсил олади.
 
1979 йил ўқишни тамомлаган Фаттоҳ Шодиев собиқ Совет Иттифоқининг Япониядаги Савдо ваколатхонасида фаолият юритади.
 
Кейинчалик СССРнинг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг совет-япон савдо масалалари бўйича эксперти этиб тайинланади.
 
Фаттоҳ Шодиев 1989 йилда бошлаб “Промфининвест” компаниясида иш бошлайди.
 
Шодиев Қозоғистон фуқаролигида Brussels Research & Consulting компанияси президенти сифати тадбиркорлик фаолиятини бошлайди.
 
Бир неча ишлаб чиқариш корхоналари ва заводларини бошқарувчи Eurasian Natural Resources Corporation (ENRC) компаниясига асос солган ўзбекистонлик тадбиркорлар асосан минерал ва қазилма бойликлар савдоси билан шуғулланиб келади.
 
Узоқ йиллик меҳнати ва ишончли ҳамкорлиги ортидан унга Бельгия фуқаролиги тақдим этилган. Айни кунда унинг бошқарув остидаги компания Конгода жойлашган CAME — Марказий Африка қазиб чиқариш ва тадқиқ этиш компаниясини бошқарув таркибига қўшиб олган. Шунингдек, унинг истиқболли лойиҳалари Мозамбик, Мали, Зимбабве ва Жанубий Африка Республикасида фаолият юритмоқда.
 
Тадбиркор 2010 йилга келиб, Замбиядаги Chambishi Metals PLC акцияларининг 90 фоизини сотиб олди, унинг ортидан Дубайда жойлашган Commit Resources FZE савдо ва маркетинг соҳасида фаолият олиб бораётган компаниянинг 100 фоизига эга бўлди.
 
Сиёсий фанлар доктори, Қозоғистон Табиий фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, “Барыс” ордени ҳамда Авраам Линкольн номидаги “Демократия ва иқтисодий эркинлик” медали соҳиби Фаттоҳ Шодиевнинг маблағлари 4 миллиард АҚШ доллари атрофида баҳоланади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Фаттоҳ Шодиев Лихтенштейн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Давлатназар
00:20 13.09.2017

Иккинчидан Ф. Шодиев институтни 1979 йилда эмас , 1976 йил имтиёзли диплом билан тугатади.


Давлатназар
00:16 13.09.2017

"Отаси Қаюм Шодиев 1963 йилдан бошлаб Сирдарё пахта трестига раҳбар этиб тайинлангач, Фаттоҳ Шодиев илк меҳнат фаолиятини “Сирдарё ҳақиқати” газетасидан бошлаган". кечирасиз-ку, Зоҳиршоҳ Жўраев бу жумлангиздан келиб чиқадиган бўлсак Ф. Шодиев 10 ёшида корректор бўлиб иш бошлаган эканда. Ажойиб!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар