...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаттоҳ Шодиев хайрия фонди Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди


14:58, 07.09.2017 Жамият
 5 338

Жамғарманинг асосчиси Фаттоҳ Шодиев қозоғистонлик миллиардер бўлиб, 1953 йилда Жиззах вилоятида туғилган.

Халқаро Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди.
 
Жамғарманинг асосий мақсади болалар уйларига ёрдам бериш ва тиббий кўмак кўрсатиш бўйича хайрия лойиҳаларини амалга оширишдир.


 
Жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари этиб Кейт Элизабет Магуайр тайинланди.
 
Фаттоҳ Шодиев халқаро фонди 1996 йилда асос солинган бўлиб, нодавлат хайрия ташкилоти ҳисобланади.
 
Унинг асосчиси Фаттоҳ Шодиев қозоғистонлик миллиардер бўлиб, 1953 йилда Жиззах вилоятида туғилган. У Бельгия фуқароси ҳисобланади, миллати ўзбек.
 
Унинг молиявий аҳволи 2011 йил кўрсаткичларига кўра 3,7 миллиард долларга баҳоланади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Фаттоҳ Шодиев Хайрия фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар