Доллар курси 12 сентябрь ҳолатига кўра 8092 сўм 12 тийинни ташкил қилди.
Ўзбекистон Марказий Банки бугун, 11 сентябрь куни хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини ўрнатди. Ушбу қийматлар 12 сентябрдан амал қилади.
Ўтган ҳафтада ўрнатилган АҚШ долларининг расмий курси 7,87 сўмга тушиб, 8092 сўм 12 тийинни ташкил қилди.
Евро эса 73,17 сўмга ошиб, 9718 сўм 65 тийин этиб белгиланди.
Аввалроқ, Марказий банкнинг валюта курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида ўрнатилган бўлса, 6 сентябрдан бошлаб валюта биржасида ҳар куни ўтказилган сотиб олиш ва сотиш натижасида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида валюта курси аниқланиши ҳақида маълумот берган эдик.
Маълумотларга кўра, Марказий банкнинг курси аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади.
Марказий банк курси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.
Миллий валютага нисбатан хорижий валюталарнинг қийматини қуйидаги жадвалдан кузатишингиз мумкин:

Зоҳиршоҳ Жўраев