Мейвезер бу жанг орқали 200 миллион АҚШ доллари ишлаб олмоқчи.
Лекин собиқ чемпион ўз шартларини ҳам маълум қилди. Унга кўра, UFC қоидалари бўйича эмас, бокс қоидалари асосида ўтказилиши лозим. Бундан ташқари, ушбу жанг Лас-Вегасда бўлиб ўтиши даркор.
“Жанг ўтказилади. Мен ўзимга ўзим хўжайинман. Ҳабиб нима ҳақида ўйлаётганини билмайман, лекин бу жангни ташкил қилиш мумкин. У Лас-Вегасда жанг ўтказиш ниятида эмаслигини ёзди. Лекин айнан Вегас - жанглар пойтахти ҳисобланади. Бу ерда ҳар бир инсон ўзини профессионал тарзда тутиши керак. Жангдан олдин ҳам, кейин ҳам.
Кейин Ҳабиб мени жангга чорладими, демак у менинг дунёимга келиши керак. Яъни, АҚШга! Жанг ҳам бокс қоидалари асосида ўтказилиши шарт. Мен Ҳабиб билан жангда Конорга қарши кечган жангдан кўпроқ пул ишлаб оламан. Ўйлашимча, бу сумма 200 миллион АҚШ доллари атрофида бўлади”, деди Мейвезер.
Аввалроқ, Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов бокс бўйича жаҳон чемпиони кичик Флойд Мейвезерни жангга чорлаган эди.
Ўз навбатида, Мейвезер ҳам ушбу жангга тайёр экани ҳақида хабар берган эдик.