Туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қулай шароит яратилди.
Мазкур қарор лойиҳасига кўра, туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қулай шароит яратилди. Тадбиркорлик субъектлари янги меҳмонхоналар ва туризм инфратузилмасининг бошқа иншоотларини қуриш, мавжудларини модернизация қилиш учун узоқ муддатли, яъни 15 йилгача кредитлар олиши мумкин. кредит ва фоизларни қоплаш учун меҳмонхоналарнинг молиявий тушуми ва мавсумий шароитидан келиб чиқадиган талаблар тақдим этилади.
Тадбиркорлик субъектларига чет эл валютасидаги маблағларни ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, терминаллар ижараси, эркин конвертация қилинадиган валютадаги нақд пулларни инкассация қилиш ва чет эл валютасида операциялар амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар учун йиғимларнинг мақбул миқдори белгиланмоқда.
2022 йил 1 январга қадар меҳмонхоналар бошқарув ходими сифатида жалб қилинган малакали хорижлик мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилади. Шунингдек, меҳмонхоналарга бошқарув ходими сифатида жалб қилинадиган малакали хорижлик мутахассис даромадидан даромад солиғи тўламайди.
Туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар яратилиши мамлакатимиз туризм салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.