...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессининг мухлислари учун қувончли хабар! Энди у Роналду билан...


10:24, 16.10.2017 Спорт
 6 771

Мессининг рафиқаси Антонелла Роккуццо учинчи фарзанд кутаётганини тасдиқлади.

Каталониянинг “Барселона” ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонелла Роккуццо учинчи фарзанд кутаётганини эълон қилди.
 
Мессининг 29 ёшли рафиқаси Instagram тармоғидаги саҳифасига янги сурат жойлади ва унинг остига “Оиламиз яқинда яна бир кишига кўпаяди”, дея изоҳ қолдирди.
 

 
Маълумот учун, 30 ёшли футболчи янги чақалоқ туғилганидан сўнг учинчи марта оиласига яна бир фарзанд қўшилиш бахтига муяссар бўлади.
 
Мессининг янги туғилажак фарзандидан ташқари яна икки нафар Матео ҳамда Тьяго исмли ўғиллари бор. Энди Месси ҳам футбол майдонида ҳам мухлислар талқинига кўра ҳаётдаги рақобатдоши Криштиану Роналду билан фарзандлари сони борасида тенглашиб олади.
 
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам жорий йилнинг 10 июнь куни ўғил-қиз эгизак фарзандли бўлгани ҳақида хабар бергандик.
 
Шунингдек, Роналду ва унинг қиз дугонаси испаниялик модель Жоржина Родригес шу йилнинг ноябрь ойида қиз фарзандлик бўлиши ҳақида хабар бергандик.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь куни Лионель Месси ва Антонелла Роккуццонинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лионель Месси Криштиану Роналду Антонелла Роккуццо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!