...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикалик мухлислар хотинидан рухсат ололмаган дўстини Россияга олиб келди


18:48, 18.06.2018 Спорт
 4 260

Улар узоқ вақт Россиядаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрганлар.

2014 йилда мексикалик беш дўст - Фернандо, Матье, иккита Даниэль ва Хавьер Бразилияда бўлган ЖЧга борганлар. Саёҳатдан сўнг дўстлар кейинги мундиалга ҳам биргаликда боришга ваъда берганлар. 2018 йилда улар ўз ваъдаларини бажарганлар. Аммо бунинг учун бир инсонни картонли макетига алмаштиришга тўғри келган.
 
Улар чемпионатга узоқ тайёрланган. Саёҳат учун эски автобус сотиб олиб, уни йўл учун махсус жиҳозлаганлар. Узоқ вақт ҳаммаси режа бўйича кетган. Бироқ сўнгги лаҳзада Хавьернинг турмуш ўртоғи унинг чемпионатга кетишига рухсат бермаган.






 
Уддабурон дўстлар бунинг ҳам чорасини топишган. Улар ўзлари билан Хавьернинг бутун бўйи баробар макетини олиб, унинг футболкасига: “кампирим мени қўйиб юбормади”, деб ёзишган.
 
Мухлислар автобусни океан орқали Европага келтирганлар, кейин Берлин, Прага, Будапешт, Рига, Краков ва Санкт-Петербургга  борганлар. Бутун йўл давомида картонли Хавьер улар билан бўлган.






 
15 июнда мексикаликлар автобуси Москвага келган. Дўстлар миллий терма жамоалари немисларни мағлуб қилганини томоша қилган.
 
Қизиғи шундаки, хотини рухсат бермаган картонли Хавьер бутун дунё мухлисларининг севимлисига айланган.









Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЖЧ Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!