...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испания қиролининг куёви коррупция сабаб қамалди


18:22, 18.06.2018 Олам
 1 676

Испания Олий суди жорий йил 12 июнда Урдангарин иши бўйича якуний ҳукмни чиқарган.

Испания маликаси Кристинанинг турмуш ўртоғи Иньяки Урдангарин коррупцияга алоқадорликда гумонланиб суд қилинди.
 
Испания қироли Фелипе IV нинг куёвига олти йиллик қамоқ жазоси белгиланган. У жазони Авила шаҳридаги “Бриева” қамоқхонасида ўтайди.
 
Маълумотларга кўра, “Бриева” аёллар қамоқхонаси ҳисобланади. Урдангарин қамоқхонанинг эркаклар учун қисмига жойлаштирилган.
 
Испания Олий суди жорий йил 12 июнда Урдангарин иши бўйича якуний ҳукмни чиқарган. У хизмат вазифасидан фойдаланиб пулларни шахсий мақсадларда ишлатиб юборий, солиқларни тўлашда товламачилик қилишда айбдор деб топилиб, беш йил ўн ой қамоқ жазосига маҳкум этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Испания коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!