...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикадаги отишма вақтида 6 киши вафот этди


11:32, 05.01.2017 Олам
 1 789

Мексикада Акапулько шаҳри жойлашган Герреро штати мамлакатдаги энг хавфли ҳудудлардан бири саналади.

Мексиканинг Акапулько курорт шаҳридаги бозорлардан бирида номаълум шахслардан иборат гуруҳ одамларга қарата ўқ узди. Отишма натижасида 6 киши воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда “Вести” хабар қилмоқда.  
 
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлариҳ вакилларининг сўзларига кўра, босқинчилар 3 кишидан кам бўлмаган. Отишма содир этгач, ушбу шахслар воқеа жойидан яширинган. Айни дамда уларни қидириш ишлари бошланган.
 
Маълумот учун, Мексикада Акапулько шаҳри жойлашган Герреро штати мамлакатдаги энг хавфли ҳудудлардан бири саналади. Маълумотларга кўра, ушбу ҳудудда гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ низолар, келишмовчиликлар тез-тез содир бўлиб туради.
Умида Якубова

Теглар:Мексика Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!