...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиноятчи 11 нафар боғча тарбияланувчиларини яралади


11:24, 05.01.2017 Олам
 2 743

Айни вақтда жиноятчи шахс полиция томонидан қўлга олинган.

Кеча, 4 январь куни Хитойнинг Пинсян шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасалари(МТМ)нинг бирига номаълум шахс кирган ва боғча тарбияланувчиларидан 11 нафарига ташланган. Жиноятчи пичоқ билан болаларга жароҳат етказган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, МТМ вакиллари полицияга хабар беришган. Бир неча дақиқада етиб келган полиция жиноятчини қўлга олган. Жароҳатланган болакайлар зудлик билан шифохонага етказилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, айни вақтда уларнинг ҳаёти хавдан йироқ.
 
Ушбу жиноят юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.
Умида Якубова

Теглар:МТМ Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!