...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада уюшган жиноятчилар полицияга ҳужум қилди


15:40, 20.06.2017 Олам
 1 815

Герреро штати Мексиканинг энг ҳавфли ҳудудларидан бири ҳисобланади.

Бугун, 20 июнга ўтар кечаси Мексиканинг Герреро штатида юз берган отишма натижасида 4 нафар полиция ходими ҳалок бўлди.
 
Маълум бўлишича, бир гуруҳ уюшган жиноятчилар тунда шаҳарни назорат қилаётган полиция машинасига ўқ узишган. Штат ҳукуматининг хабарига кўра, жиноятчилар шахсига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
 
Қайд этиш керак, Герреро штати Мексиканинг энг ҳавфли ҳудудларидан бири бўлиб, жорий йилнинг май ойида содир этилган отишма натижасида 8 киши ҳалок бўлганди.
 
Шунингдек, шу ойнинг дастлабки кунларида ҳам штатдаги ер кўчиши оқибатида ҳарбий аскарларнинг 6 нафари қурбон бўлганди. Аскарлар жиноятчиларга қарши хавфли ҳудудда жанг олиб боришаётган вақтда ер кўчиш ҳодисаси кузатилган. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Мексика отишма жангарилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!