...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекнефтгаз” танлов эълон қилди. Ғолибга Spark совға қилинади


15:25, 20.06.2017 Жамият
 4 835

Танлов натижаси 25 август куни эълон қилинади. 30 август куни эса ғолиблар тақдирланади.

“Ўзбекнефтгаз” компанияси ва нефт-газ ва геология ишчилари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши энг яхши логотип ва шиор учун танлов эълон қилади. Бу ҳақда компаниянинг Ахборот хизмати хабар тарқатди.
 
Танловда реклама компаниялари, агентликлар ва жисмоний шахслар, жумладан, талабалар ҳам иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш учун унинг шартлари ва техник масалалари билан танишиш лозим.
 
Тайёрланган логотипга мос равишда ўзбек, рус ва инглиз тилларида шиор ҳам ёзиш талаб этилади. Ижодий ишларни электрон почта ёки компания манзили орқали етказиш мумкин. (Батафсил юқоридаги ҳаволада танишишингиз мумкин.)
 
Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 21 июлигача қабул қилинади. Ҳайъат комиссияси энг яхши 50 та ишни танлаб олади ва кейинги босқичда улар очиқ танлов асосида беллашадилар.
 
Танлов натижаси 25 август куни эълон қилинади. 30 август куни эса ғолиблар тақдирланади. Энг яхши логотип ва шиор эгасига Spark русумли автомобиль совға қилинади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекнефтгаз Танлов Лого 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар