
Бортида 97 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Мехико шаҳрига кетаётган бўлган.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, барча йўловчилар самолёт салонини ўзлари тарк этганлар. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеада 85 киши жабрланган, улар энг яқин шифохонага олиб борилган.
Бортида 97 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган Embraer E90 самолёти мамлакат пойтахти Мехико шаҳрига кетаётган бўлган.
Самолёт учиш йўлагидан кўтарилиши билан кулаган. Воқеа жойида олинган тасвирларга қараганда ҳаво лайнери ерга тушгач, ёниб кетган.